47 нафар фуқарони хорижга ишга юборишини айтиб алдаган фирибгар қўлга тушди

Фото6: департамент

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида фуқаро В.И. фуқаролар Э.Х. ва Б.Б.нинг ишончига кириб, уларни Англия давлатига ишга юбориши эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, тадбир давомида 1,2 млн сўм ва 700 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро В.И. 47 нафар фуқарони юқоридаги каби алдаб, чет давлатларга ишга юбориши эвазига жами 37 160 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Навоий вилоятида фуқаро Р.Д. фуқаро А.Ф.нинг ишончига кириб, уни Корея давлатига яшаш ва ишлаш учун жўнатиши ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.