5-июнь — Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни

Бугун, 5 июнь, энг муҳим экологик саналардан бири — Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни, деб ёзмоқда Экология вазирлиги.

«Бу йилги байрам “Бизнинг еримиз. Бизнинг келажагимиз. Биз #KelajakavlodQaytatiklash» шиори остида ерларни тиклашга, чўлланиш жараёнини тўхтатиш ва қурғоқчиликка чидамлилигини оширишга бағишланган» – дейилади хабарда.

Ўзбекистонда бу масалаларга катта эътибор қаратилмоқда. Бузилган ерларни тиклаш, чўлланишнинг олдини олиш бўйича дастурлар фаол амалга оширилмоқда. Миллий лойиҳалар доирасида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, ўрмонлар тикланмоқда, янги боғлар барпо этилмоқда. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан кўнгиллилар ва фаоллар кўчат экиш ва ҳудудларни тозалашда иштирок этиб, биологик хилма-хилликни сақлаш ва атроф-муҳит сифатини яхшилашга кўмаклашмоқда.

Табиатни асраб-авайлаш ва тиклашга ҳисса қўшаётган барчани ушбу кун билан табриклаймиз. Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз ва фидойилигингиз барчамиз учун барқарор ва соғлом келажак калитидир. Меҳнатингиз ўз самарасини берсин, сайёрамиз йилдан-йилга гуллаб, обод бўлсин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.