5 нафар фуқарони Англияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Э.Х. гўёки Англиядаги фирмада ишловчи танишлари ёрдамида 5 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юборишини ваъда қилган ва уларнинг жами 10 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, фуқароларни хорижга ишга жўнатиш лицензияли фаолият ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар