Хоразмда 17 ёшли йигит 5-қаватдан йиқилиб омон қолди

Фото: Кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган бола юқори қаватдан тушиб кетиб, автомобиль устига қулагани акс этган видеолар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, Урганч шаҳрида 2007 йилда туғилган вояга етмаган бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан автомашина устига тушганлиги ҳолати юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.