Олимпия ўйинларининг бугунги баҳсларида 5 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашади
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бугунги баҳсларида Ўзбекистон делегатсияси 3 спорт турида 5 нафар атлет билан қатнашади, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Хусусан, байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсларида Екатерина Шубина (К1 500 метр) Тошкент вақти билан 12:30 да, Шаҳриёр Маҳкамов (К1 1000 метр) эса 13:40 да қатнашади.
Юнон-рум кураши мусобақаларида Арам Варданян (-77 кг) ва Рустам Ассакалов (-97 кг) 14:00 да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Боксчи Баҳодир Жалолов (+92 кг)нинг жанги эса 1:00 да бошланади.
Улашиш:
Шарҳлар