Тошкент халқаро инвестиция форумида 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди
Давлат раҳбари Тошкент халқаро инвестиция форумида 5 та муҳим йўналишлар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.
“Сизларга муҳим бир фикрни етказмоқчиман: ҳар бир ташаббус, ҳар бир лойиҳангиз бўйича давлатимиз, ҳукуматимиз аъзолари сизларга елкадош бўлиб, ёнингизда туриб, уларни тўлиқ амалга оширишда яқиндан ёрдам беради. Инвестициялар – бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви ва иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйверидир”, – деган Президент Мирзиёев нутқининг якунида.
Халқаро инвестиция форуми ва сермаҳсул музокаралар амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди.
Улашиш:
Шарҳлар