51 ёшли фуқаронинг “Сохта банк оператори”га ишонгани қимматга тушди

Foto: Cyber security

Сурхондарё вилоятида яшовчи 51 ёшли Б.К. ИИОга мурожаат қилиб, унинг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 36 ёшли Р.Э. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, гумонланувчи Р.Э., жабрланувчи Б.К.гa қўнғироқ қилган ва ўзини “Банк оператори” сифатида таништириб, “СМС” хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, онлайн тарзда 8.000.000 сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Э..гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.