54 ёшли Дилфуза Сидней марафонида ғалаба қозонди
Австралиянинг Сидней шаҳрида Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг платинум даражасидаги “ТCС Сйдней Маратҳон” марафони ўтказилди. Аҳамиятлиси, 50-54 ёш тоифасидаги беллашувларда ўзбекистонлик Дилфуза Аллаярова биринчи ўринни қўлга киритди.
54 ёшли ҳамюртимиз масофани 2 соат 55 дақиқа 53 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди. Бу ёш тоифасидан қатъи назар ўзбекистонлик аёл марафончилар томонидан қайд этилган энг яхши ўнинчи натижа бўлди.
Рус тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлган ҳамюртимизнинг бундан аввалги шахсий рекорди 3 соат 1 дақиқага тенг бўлиб, Чикаго марафонида ўрнатилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар