585,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖлар аниқланди

Фото: департамент

Бухоро шаҳрида “B.B.” МЧЖ раҳбари Б.И. ва бошқалар Саноатчилар кўчасидаги кўп қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этишда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 433,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Қоровулбозор туманида “Ҳ.А.” МЧЖни норасмий бошқариб келган фуқаро Ш.Ҳ. сув ресурсларини кўп талаб қиладиган майдондаги экинларни суғориш учун ўрнатилган электр ҳисоблагич схемасини ўзгартириб, жами 152 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.