6 яшар қизга уятсиз ҳаракатлар қилган 60 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Болалар омбудсманига жамоатчилик фаолларига мурожаат қилган Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи фуқаро Е.Н. нинг мурожаати келиб тушди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 11-июн куни Е.Н. нинг қўшниси, 1964-йилда туғилган S.Sh. 2018-йилда туғилган қизи М.К. га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.
Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинди.
Ўтказилган терговга қадар текширув доирасида болага нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланди.
19-июн куни Нурафшон шаҳар ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан S.Sh. га Жиноят кодекси 129-моддаси 2-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Бугун, 20-июн куни судга S.Sh. га нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритилди.
Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан мазкур жиноят иши бўйича ўз ваколатлари доирасида кузатувни давом эттирмоқда.
Шарҳлар