6 ёшли болага нисбатан жинсий характердаги жиноятни содир этган эркак 16 йилга қамалди

15 февраль куни Болалар омбудсмани 2017 йилда туғилган болага нисбатан жинсий характердаги жиноят бўйича судда иштирок этди. Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида кўриб чиқилди.

Судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган жинсий майлни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш)  содир этганликда айбдор деб топилди ва 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Эркак жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди. Болалар омбудсмани матбуот хизмати янги тартибга кўра, маҳкумга нисбатан енгиллаштирувчи чора қўлланилмаслиги ва у жазони тўлиқ ўташини таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.