“Париж-2024”: Бугунги мусобақаларда 6 нафар ўзбекистонлик иштирок этади

Foto: O‘zA

Франция пойтахти Парижда XVII ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. Ортда қолган бешинчи кунги мусобақалар сарҳисобига кўра, ўзбекистонлик паралимпиячилар 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга бўлган ҳолда 182 та иштирокчи давлатлар орасида умумжамоада 9-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бугун, 3 сентябрь Паралимпия ўйинларининг олтинчи кунида 13 та спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилади. 7 пара спорт тури бўйича 61 та медаллар жамланмаси учун курашлар бўлиб ўтади.

Бугунги баҳсларда мамлакатимизнинг 6 нафар аъзоси медаллар учун курашга киришади. Матонатли атлетларимиз пара енгил атлетика ва пара сузиш баҳсларида иштирок этади.

Пара енгил атлетика мусобақаларининг найза улоқтириш дастурида Наталья Семёнова, 400 метрга югуришда Иззат Турғунов пара сузишнинг турли йўналишларида Фирдавсбек Мусабеков, Музаффар Турсунхўжаев, Дмитрий Хорлин, Шоҳсанам Тошпўлатова ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.