Вилоятларда 6 та йирик ва кичик ГЭСлар фойдаланишга топширилган

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент ҳузурида ташкил этилган қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича 2024 йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда барча вилоятларда замонавий қуёш ва шамол электр станциялари барпо этилаётгани ҳамда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарёда 1,6 гигаваттли 9 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилгани ҳақида хабар берилди.

“Яна Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида 183 мегаваттли 6 та йирик ва кичик ГЭСлар фойдаланишга топширилган ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорларга тегишли бинолар ва аҳоли хонадонларида умумий қуввати 457 мегаваттли қуёш панеллари ўрнатилган”, – дейилади хабарда.

Энергетика вазирлигига жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилган 14 та станция қурилишини жадаллаштириш вазифаси топширилган ва ушбу станцияларни барпо этишида 500 километр юқори кучланишли электр тармоқлари қурилиши лозимлиги қайд этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.