Тошкентда 6 ёшли бола люкка тушиб кетиб, ҳалок бўлди
8 июль куни Тошкентда олти ёшли бола сув люкига тушиб кетиб, ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда бедарак йўқолганларни қидириш билан шуғулланувчи UzAlert гуруҳи.
Воқеа 18:00 атрофида юз берган бўлиб, бола Учтепа туманидаги Havas дўконига кетган ва қайтиб келмаган. 9 июль куни эрталаб тезкор ходимлар боланинг жасадини унинг отаси ишлайдиган цех ҳудудидан топган.
Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва кўнгиллилар кўп соатлар давомида пиёда қидирувлар олиб борган.
Улашиш:
Шарҳлар