60 мингдан зиёд хонадондаги 2,5 мингдан ортиқ ҳуқуқий муаммолар ҳал этилди

Фото: газета.ўз

“Адлия куни” тадбири доирасида 4,2 мингдан ортиқ маҳалладаги 60 мингдан зиёд хонадонга уйма-уй кирилиб, аниқланган 2,5 мингдан ортиқ ҳуқуқий муаммо ҳал этилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.

  • Хусусан, шахсий ҳужжати мавжуд бўлмаган 849 нафар фуқарога тегишли ҳужжатлар ҳамда 580 та уй-жойларнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб берилди, 331 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказилди.
  • 20 мингдан ортиқ фуқарога бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатилди.
  • 180 та маҳалла биносига ўрнатилган интерактив киосклар орқали 80 мингга яқин фуқаролар 49 турдаги давлат хизматларидан фойдаланди.
  • Ҳар ойда ўртача 50 мингдан ортиқ фуқаро Mobile-ID тизимида бепул идентификациядан ўтказилмоқда.
  • 8 863 нафар фуқарога сайёр тартибда давлат хизматлари, шунингдек ФҲДЁ ва нотариус хизматлари кўрсатилди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.