600 АҚШга Сохта «Права» тайёрлаб берган шахс қўлга олинди

Foto: @Department_uz

Сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб бериш ва сертификат олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабарига кўра, Булунғур туманида “Г.Ҳ.” автомактаби ўргатувчи устаси Ғ.Қ. фуқаро A.R.ga автомактабда ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 600 АҚШ долларини олиб, унга сохта гувоҳнома расмийлаштириб берганлиги аниқланиб, Ғ.Қ. томонидан 100 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Шунингдек, Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ватапарвар” ташкилотининг туман бўлими ҳисобчиси Ш.Х. фуқаро G.A.ga ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши учун ўқув курсида ўқиганлиги тўғрисида сертификат олиб бериши эвазига 5,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.