625 млн. сўмга сотилиши мумкин бўлган қалбаки дори воситалари аниқланди
Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманидаги яширин цехда қиймати 7 мингдан 26 минг сўмга қадар бўлган “Каспаргин”, “Пирацетам”, “Дексамитазон”, “Аскорбин кислотаси” каби ампула шаклидаги дори воситаларини ёзуви, қадоғи ва ёрлиқларини ўзгартириш ҳамда ампулаларни бўёқ билан бўяш орқали дорихоналарда қиймати 70 мингдан 200 минг сўмгача бўлган “Л-Лизин Эссинат”, “Тиоцетам”, “Мидокалм”, “Ретоболил”, “Дипроспан” ва “Актовеген” каби дорилар тайёрланганлиги маълум бўлди.
Мазкур дори воситалари комплекс экспертиза хулосаларига кўра, қалбакилаштирилганлиги, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги ва сақлаш шароитига амал қилинмаганлиги аниқланди.
Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманидаги хонадонлардан олинган дориларнинг қиймати 89 млн. сўмни ташкил этган, ва агар улар қалбакалаштириш орқали савдога чиқарилганида 625 млн. сўмга сотилиши мумкин эди. Бу эса фуқароларнинг соғлигига жиддий хавф солиш билан бирга моддий харажатларини ошишига ва беморларнинг шифо топмаслигига сабаб бўлар эди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар