Қозоғистонда автобусдан 64 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

15 феврал куни кечқурун Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус совуқ ҳаво туфайли Ақмола вилоятида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қутқарувчилар 64 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилишган, улардан 17 нафари болалар. Барча йўловчилар Жақсы қишлоғидаги 1-мактабга жойлаштирилишган.

Ҳеч ким тиббий ёрдамга муҳтож эмас эди, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.