7 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иccиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Шарҳлар