7 февралдан бошлаб ўқув муассасалари анъанавий таълим шаклига қайтади
7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади. Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беради.
Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги кунларда мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда. Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади). Шунингдек, стационардан чиқарилаётганлар сонининг стационарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда. Касалликнинг юқтириб олиш манбаи 35-43 % ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 % ҳолатда бемор кўшнилари, 10-12 % ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот ва 4-5 % ҳолатда иш жойидаги мулоқот экани аниқланмоқда.
Шарҳлар