7 ёшли қизчага нисбатан ахлоқсиз ҳаракатларни содир этган фуқаронинг иши судга оширилди

Фото: ГУВД Ташкента

Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида етти ёшли қизчага нисбатан қилинган уятсиз ҳаракатлар бўйича тергов иши ниҳоясига етди. Судланувчи 1968 йилда туғилган, Қибрай туманида яшовчи Арибжанов Холиқжон Салихович бўлиб чиқди. Nemolchi.uz манбасининг ёзишича, у илгари Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли бошқармада ҳарбий хизматчи бўлиб ишлаган.

Арибджанов Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбурлаб қондириш) билан айбланган. У ишга лаёқатли ва ақли расо сифатида тан олинди. Бу жиноят учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Тергов жараёнида вояга етмаганларга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатлари учун аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилганлиги маълум бўлди (Жиноят кодексининг 129-моддаси). Ўшанда унга бор-йўғи бир йил қамоқ жазосиг тайинланган.

“Эҳтимол, шундай енгил жазо уни жазосиз қолишига ишонтиргандир. Ундан яна қанча бола жабр кўргани номаълум, бироқ обуначиларимиз уни ўша ҳудудда ўйин майдончалари яқинида яланғоч жинсий аъзоси билан бир неча бор кўрганликларини ёзишган. Афсуски, болаларга нисбатан ахлоқсиз хатти-ҳаракатлар содир этаётган шахсларга етарлича эътибор қаратилмаслик оғирроқ жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлмоқда”, — дейди лойиҳа.

Июль ойида Ўзбекистонда вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар содир этганликда айбдор деб топилган шахслар реестри пайдо бўлиши керак эди, бироқ унинг яратилгани ёки яратилмагани ҳозирча номаълум.

Лойиҳа жабрланган болалар билан боғлиқ ҳар бир ҳолат алоҳида назоратга олинишига, айбдорлар қаттиқ жазоланишига ва давлат муаммони тизимли равишда ҳал этишига умид қилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.