7-синф ўқувчиси ақли заиф қариндошини қотилига айланди
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 13 ёшли бола қотилликка қўл урган. У қариндошини пичоқлаган. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, тумандаги “Қарапчи” маҳалласида яшовчи 13 ёшли бўла ақли заиф қариндошини пичоқ билан ўлдирган.
Воқеа 2024-йилнинг 18-октябрь куни соат 16:30 да ҳудуддаги дала майдонида содир бўлган.
Қариндошини ўлдирган бола ИИБга қарашли вояга етмаганларни вақтинчалик сақлаш масканида сақланмоқда.
Бош прокуратура ахборот хизматининг воқеани “Дарё”га тасдиқлашича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Улашиш:
Шарҳлар