Бугун ўзбекистонлик етти спортчи Олимия ўйинларида қатнашади
Август ойинининг илк кунидан ўрин олган баҳсларда Ўзбекистон делегацияси академик эшкак эшиш, бокс ва дзюдо баҳслари билан ўз иштирокини давом эттиради, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Анна Пракатен Тошкент вақти билан 12:30 да академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Дзюдо бўйича мусобақаларда Музаффарбек Тўрабоев ва Ирисхон Қурбонбоева қатнашади.
Бокс бўйича мусобқаларда эса Ўзбекистон номидан қуйидаги спортчилар қатнашади:
- Сабина Бобоқулова 14:15 да
- Руслан Абдуллаев 15:50 да
- Навбаҳор Ҳамидова 19:50 да
- Лазизбек Мулложонов 00:50 да
Улашиш:
Шарҳлар