7 яшар жиянини уриб ўлдирган амма 5 йилга қамалди

Foto: Ijtimoiy tarmoq

2024 йилнинг март ойида Тошкент вилоятининг Бўка тумани Чўлобод қишлоғида яшовчи аёл 7 яшар жиянини уриб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Мазкур иш судда кўриб чиқилган ва қотил амма 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилмоқда.

«Воқеа содир бўлган куни 20:00 да амма жиянини ухлаб ётган жойидан уйғотиб, дарсини тайёрлай олмаётганини баҳона қилиб, жазолаш мақсадида ташқарида ёмғир ёғишига қарамай ҳовлига чиқариб юборган. Шундан сўнг у қизча ҳожатини чиқазиб юборганини важ қилган ва сочидан тортиб, ерга йиқитган, қўли билан унинг тана қисмининг турли жойларига урган ва оёғи билан тепган. Камига ҳовлида югуртирган, қизча секинлашган ёки чарчаган тақдирда ёғоч таёқ билан танасининг турли жойларига, жумладан, бошига жароҳат етказган», – дейилади хабарда.

Суд жиноятчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-модда (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш моддаси тайинлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.