74 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ноқонуний айланмасининг олди олинди

Foto: Ochiq manba

Фарғона вилояти божхона бошқармасининг хабар беришича, ходимлари томонидан Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган “Водил-Қувасой” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб кўздан кечирилган. Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 74 млн. сўмлик 3720 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.