Бугун Олимпия ўйинлари мусобақаларида 8 спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
Бугун, 8 августдан таэквондо WТ, бадиий гимнастика, эркин кураш ва замонавий бешкураш бўйича терма жамоамиз аъзолари Париж-2024 медаллари учун иштирокларини бошлайди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Кун давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари 6 спорт турида қатнашади. Хусусан, Тошкент вақти билан 13:30 да Нилуфар Зокирова баидарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақаларида беллашади.
Спорт курашлари беллашувларида Ғуломжон Абдуллаев ва Жавраил Шапиев Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Иккала спортчи ҳам 14:30 да гиламга чиқади.
Боксчилар Абдумалик Халоков ва Ҳасанбой Дўстматовнинг жанглари тегишли равишда 00:30 ва 1:35 да бошланади.
Бадиий гимнастикачи Тахмина Икромова 13:00 да чиқиш қилади. Таэквондо WТ бўйича мусобақаларда эса 13:35 да Улуғбек Рашитов қатнашади. Ва ниҳоят, замонавий бешкураш бўйича Алисе Фахрутдинованинг чиқишини 17:30 да кўриш мумкин бўлади.
Шарҳлар