,

82 ёшли Намибия президенти Хаге Гейнгоб вафот этди

Фото: syfeed

Намибия президенти Хаге Гейнгоб касалхонада вафот этди. Бу ҳақда мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Нанголо Мбумбанинг Х ижтимоий тармоғида чоп этилган баёнотида айтилган.

“Катта қайғу ва афсус билан эълон қиламанки, бизнинг севимли докторимиз, Намибия Республикаси Президенти Хаге Г. Гейнгоб якшанба куни вафот этди”, — дейилган.

Давлат раҳбари ўзи даволанаётган Леди Поҳамба касалхонасида вафот этгани қайд этилган.

Шунингдек, вазирлар маҳкамаси зудлик билан йиғилиб, президент вафоти муносабати билан зарур ҳукумат чораларини кўришини маълум қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.