9 августдан бошлаб ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш тўхтатилади
9 августдан бошлаб ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш бир ҳафта давомида барча эмлаш пунктларида «алоҳида фармойишга қадар» тўхтатилади. Бу ҳақда Daryo нашри ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик соғлиғи хизмати бошлиғининг хатига асосланиб ёзади.
Унда 9 августдан бошлаб ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг захираларини фақат биринчи дозани эмлаш учун ишлатиш зарурлиги кўрсатилган.
СЭС вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими мудири Дилором Турсунова «Газета» нашрига вазият бўйича изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга турли ишлаб чиқарувчиларнинг вакциналари етиб келган, шунинг учун ҳисоб -китобларни амалга ошириш ва маълумотларни тизимга киритиш (emlash.uz), шунингдек, иккинчи ва учинчи эмлаш дозаларини олиши керак бўлганлар рўйхатини тартибга солиш талаб қилинади.
«Биз ҳозирча биринчи дозани эмлашни сўраб, бир ҳафталик муддат бердик. Чунки таҳлилда биз биринчи дозада эмланганлар сони иккинчи дозада эмланганларга қараганда уч баробар кўп эканлигини кўрдик. Биз барча рақамларга аниқлик киритишимиз керак. Шу билан бирга, биз эмлаш жараёнини тўғри режалаштириш учун шундай кўрсатма бердик, – дейди Дилором Турсунова.
Шарҳлар