Бугун Олимпия ўйинларида 9 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади
Бугун, 2 августдан Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида енгил атлетикачиларимиз баҳсларга киришади, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. Кун давомида 4 спорт турида 9 нафар атлетимиз иштирок этади.
Хусусан, Алишер Юсупов Тошкент вақти билан 13:00 да дзюдо мусобақасида чиқади. 13:15 да эса Сафина Саъдуллаева баландликка сакраш, 19:15 да Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш мусобақаларида иштирок этади.
Камондон отиш бўйича эса Ўзбекистон шарафини 14:25 да Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова ҳимоя қилади.
Бокс бўйича баҳсларда эса қуйидаги спортчилар қатнашади:
- Ситора Турдибекова 18:30 да;
- Баҳодир Жалолов 20:55 да;
- Ҳасанбой Дўстматов 00:20 да;
- Тўрабек Ҳабибуллаев 00:50 да.
Улашиш:
Шарҳлар