9 ва 11 синф ўқувчилари учун имтиҳон чипталари чоп этилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги битирувчи ўқувчилар учун чипталарни чоп этди.
Якуний давлат аттестациясини ўтказиш бўйича услубий тавсиялар ва материаллар ўзбек, рус, қорақалпоқ, туркман, қозоқ, қирғиз ва тожик тилларида тақдим этилган.
Техник шартларни ишлаб чиқиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан амалга оширилди.
Уларда умумтаълим мактабларининг 9 ва 11 синфлари, шунингдек, алоҳида таълимга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўқувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича зарур услубий тавсиялар ва материаллар мавжуд.
Улашиш:
Шарҳлар