Қарши шаҳар ҳокимлиги шўъба бош мутахассиси қўлга олинди

Фото: Department_uz

Ушбу шахс уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиб беришни ваъда қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матюуот хизмати хабар қилмоқда

«Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳар ҳокимлиги шўъба бош мутахассиси А.Б. ва фуқаро М.Т. фуқаро Д.Д.га уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 2,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.