АҚШ Афғонистонда Қўштепа канали қурилаётганидан хавотир билдирмоқда
Халқаро манфаатлар бўйича Америка маркази Қўштепа канали қурилишининг эҳтимолий ҳалокатли оқибатлари ҳақида огоҳлантирди, бу Амударёдан сув оқимининг 8-20 фоизини бошқа томонга буриб юборади. ЮНИСEФ маълумотларига кўра, бу Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида 250 минг иш ўрни йўқолишига ва мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 0,7 фоизга қисқаришига олиб келиши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича, энди қурилишни тўхтатиш мумкин эмас. Халқаро ҳамжамият Толибон ҳукуматини зарарни минималлаштириш учун канал қуришда замонавий технологияларни жорий этишга кўндиришга эътибор қаратиши керак.
Қурилиш жараёнида бетонлашнинг йўқлиги сувнинг сезиларли даражада йўқотилишига олиб келади: юз минглаб куб метр сув ерга сингиб кетиб, тупроқ шўрланади ва буғланади. Бу Марказий Осиёдаги музликларнинг эриши билан бирга минтақа учун экологик, иқтисодий ва ижтимоий хавфларни кучайтиради.
“Қўштепа канали қурилишини назорат қилиш минтақавий фалокатнинг олдини олишнинг сўнгги имкониятидир”, — дейилади Халқаро манфаатлар маркази ҳисоботида.
Шарҳлар