АҚШ Бош прокурори лавозимига номзод жинсий зўравонлик ҳолатида текширилади
Республикачи сенаторлар АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг бош прокурорликка номзоди, АҚШ бош прокурори Метт Гетсга нисбатан жинсий зўравонлик ва гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш айбловлари бўйича тергов олиб боради. Бу ҳақда НБC телеканали хабар берди .
2021 йилдан бери Вакиллар палатасининг ахлоқ қўмитаси бу ишни таъқиб қилмоқда, аммо республикачи конгрессмен сифатида истеъфога чиққанидан сўнг, жараён амалда тўхтатилди.
Телеканал маълумотларига кўра, Трампнинг Гётсни танлаши унинг кўплаб партиядошлари ва Адлия вазирлиги расмийлари учун кутилмаган бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар