АҚШ давлат қарзи $36 триллиондан ошиб, тарихий рекордни янгилади

Foto: Asia news

АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат давлат қарзи $36 триллиондан ошиб, янги тарихий натижага етди. Бу ҳақида фисcалдата хабар бермоқда.

Давлат қарзи федерал ҳукуматнинг кредиторлар олдидаги мажбуриятларини англатади. Бу қарз икки асосий қисмга бўлинади: давлат ичидаги қарз ва оммавий қарз.

Бу турдаги қарз давлат идоралари, жумладан, пенсия жамғармалари олдидаги мажбуриятларни ўз ичига олади. У умумий қарзнинг тахминан 20 фоизини ташкил этади ва 2024-йил 21-ноябрь ҳолатига кўра $7,3 триллионни ташкил қилади.

Бу қарз хусусий тузилмалар, жисмоний шахслар ва хорижий давлатлар олдидаги мажбуриятлардан иборат. У давлат қарзининг 80 фоизини ёки қарийб $28,7 триллионни ташкил этади.

АҚШ ҳукумати давлат облигацияларини чиқариш орқали қарз олади. Ушбу қимматли қоғозларни АҚШ Молия вазирлиги эмиссия қилади ва улар мамлакатнинг очиқ бозорлари ва биржаларида сотилади. Ҳар қандай шахс ушбу облигацияларни сотиб олиб, АҚШ ғазнасини қўллаб-қувватлаши мумкин.

Ҳозирда номинал қийматда АҚШ давлат қарзи дунёдаги энг катта қарз миқдорига эга ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.