АҚШ давлат котиби Туркияда президент ва ТИВ раҳбари билан учрашди
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарқ бўйлаб янги сафарини Истанбулдан бошлади. Бу ерда у Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан музокаралар ўтказди. Туркия ТИВ маълумотларига кўра, томонлар Ғазо секторидаги уруш ва гуманитар вазият, Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш тартиби, икки томонлама ва минтақавий масалаларни муҳокама қилган.
Блинкеннинг Эрдоған билан учрашуви матбуотга ёпиқ тарзда ўтказилди.
Журналистларнинг маълумотларига кўра, Эрдоған ва Фидан билан музокаралар доирасида Блинкен минтақадаги кескинликни пасайтириш, Ғазо секторига гуманитар юкларни етказиб беришни тезлаштириш ва режалаштиришни бошлаш мақсадида Эрон ва унинг иттифоқчиларига босим ўтказиш учун Туркия ва бошқа давлатлар нима қилиши мумкинлигини муҳокама қилган.
Шарҳлар