АҚШ: Россия сунъий йўлдоши орбитада қисмларга сочилиб кетди

Россиянинг “Ресурс П1” сунъий йўлдоши паст Ер орбитасида 100 та бўлакка бўлиниб кетди, дея хабар беради NASA. Ҳодиса Халқаро космик станция яқинида содир бўлиб, бортдаги астронавтларни тахминан бир соат хавфсиз бошпанага кўчишга мажбур қилган. Бироқ, узоқ муддатда вайроналар хавф туғдирмайди, дея қўшимча қилди NASA.

ТАСС агентлигининг хабар беришича, “Ресурс П” сунъий йўлдошлари ноҳарбий мақсадларда “Ер юзасини ўта батафсил, кенг майдон ва гиперспектрал оптик-электрон кузатиш” учун мўлжалланган.

Бундай сунъий йўлдошнинг орбитада фаол ишлаш муддати беш йил. NASA маълумотларига кўра, ушбу сунъий йўлдош икки йил олдин ўз фаолиятини тўхтатган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.