АҚШ Россия уранини тақиқлади, энди Navoiyuran маҳсулоти АҚШга Петербургдан жўнатилади
2023 йил 11 декабрда АҚШ Россиядан уран сотиб олишни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Қонун 90 кундан кейин кучга киради.
2023 йил 12 декабрда Navoiyuran Кузатув кенгаши томонидан давлат харидларини амалга оширишга лицензия берилди.
Ушбу ҳужжат асосида Navoiyuran Россиядан АҚШ ва Канадага уран ташиш бўйича тендер эълон қилди. Тендер ҳужжатларига кўра, Navoiyuran’га тегишли уран Санкт-Петербургдан АҚШ ва Канадага етказиб берилади.
Тендернинг бошланғич нархи 9 миллион АҚШ долларини ташкил қилади, у 29 март куни якунланади.
Улашиш:
Шарҳлар