АҚШ Шердор мадрасаси бўйича лойиҳага 500 минг доллар тақдим этади

фото: flickr.com

АҚШ элчиси жамғармаси Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида жойлашган Шердор мадрасаси фасадини сақлаб қолиш учун маданий меросни асраш лойиҳасига 500 минг доллар ажратади, дея хабар беради Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати

Маданий мерос миллий агентлиги томонидан тақдим этилган таклиф глобал танлов доирасида танлаб олинди ва 2024 йилда 71 давлат иштирок этган ва 149 та таклифни берган грант танлови тарихидаги Ўзбекистон учун энг йирик таклиф ҳисобланади.

Шердор мадрасасини консервация қилиш лойиҳаси Халқаро Марказий Осиё тадқиқотлари институти (IICAS)нинг техник кўмагида амалга оширилади. Хорижий мутахассислар маслаҳатчи сифатида таклиф этилади.

“Биз тарихий Регистон майдонидаги гўзал ва бетакрор Шердор мадрасасини қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларнинг бир қисми бўлганимиздан мамнунмиз, бу саъй-ҳаракатлар ушбу муҳим обидани кўп авлодлар ва бутун инсоният учун сақлаб қолишга ёрдам беради”, – дейди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник.

Ушбу грант АҚШ элчисининг Маданий меросни асраш жамғармаси (AFCP) томонидан қўллаб-қувватланган 14-лойиҳа бўлиб, бугунги кунга қадар мамлакат учун 1,35 миллион долларга яқин маблағ ажратган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.