,

АҚШ суди Маскга Tesla компаниясидан товон тўламаслик ҳақида қарор чиқарди

Фото: 3D news

АҚШнинг Делавер штати суди америкалик миллиардер, Tesla компанияси раҳбари Илон Маскга 56 миллиард доллар маош тўламаслик ҳақида қарор чиқарди, деб хабар берди CNBC.

“Делавер штатидаги судья сешанба куни Tesla бош директори Илон Маск учун 56 миллиард доллар тўлаш пакетини бекор қилди”, — деб хабар берди телеканал.

Қайд этилишича, Tesla 2018 йилда тасдиқлаган Маскга тўлов корпоратив тарихдаги энг йирик тўлов бўлди ва компания бош директорини сайёрадаги энг бой одамга айлантирди. Тўлов пакети Tesla опсионларининг 12 траншидан иборат бўлиб, агар компания капиталлашуви 50 миллиард долларга ошган ва Tesla ўз мақсадига эришган тақдирда Маскнинг мулкига айланади, деган телеканал хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.