,

АҚШ Тайваннинг мустақиллигини қўллаб-қувватламайди

Фото: The Hill

Қўшма Штатлар Тайваннинг мустақиллигини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйнинг жанубий майдонида журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилди.

Ундан Тайванда бўлиб ўтган сўнгги сайловларга изоҳ бериш сўралганида, «Биз Тайваннинг мустақиллигини қўллаб-қувватламаймиз», деган жавобни берган президент. Америка маъмурияти «ягона Хитой» сиёсатини қўллаб-қувватлашини бир неча бор таъкидлаган.

Қўшма Штатлар Тайвань билан дипломатик алоқаларни 1979 йилда узиб, уларни Хитой Халқ Республикаси билан ўрнатган. Вашингтон «ягона Хитой» сиёсатини тан олиш билан бирга, айни пайтда Тайбэй маъмурияти билан алоқаларни давом эттирмоқда. АҚШ Тайван учун асосий қурол етказиб берувчи ҳисобланади. Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Американинг оролга бир неча йил давомида етказиб берган ҳарбий юкларининг умумий миқдори 70 миллиард доллардан ошган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.