АҚШ ва Англияга ишга юборишмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга тушди
Бош прокуратуранинг хабар қилишича, Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Н. ва Д.И. фуқаро A.Ж.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида далиллар билан ушланган.
Қўшработ туманида ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро Ф.У. фуқаролар Қ.Ҳ. ва С.K.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Англия давлатига ишга юбориши эвазига 2 500 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўм пулини қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар