АҚШ ва унинг иттифоқчилари Ямандаги хусийларнинг объектларига яна зарба берди
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг айтишича, АҚШ ва Буюк Британия Австралия, Баҳрайн, Канада, Дания, Нидерландия ва Янги Зеландия кўмагида Ямандаги 13 та жойда ҳусийларнинг 36 та нишонига зарбалар берди.
“Ушбу зарбалар Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳутийларнинг Қизил денгиздан транзит ўтаётган АҚШ ва халқаро кемаларга бемулоҳазалик билан ва беқарорлаштирувчи ҳужумлар уюштириш қобилиятини янада заифлаштириш ва бартараф этиш учун мўлжалланган”, – дейди Остин.
Вазирнинг қўшимча қилишича, ҳусийлар кемаларга ҳужум қилишда давом этса, келгусида “оқибатларга дуч келади”.
Нишонларга USS Dwight D. Eisenhower авиаташувчисининг F/A -18 қирувчи самолётлари, шунингдек, USS Gravely ва USS Carney эсминецлари “Томагавк” ракеталари билан ҳужум қилган.
Иордания ва Сурия чегарасидаги АҚШ базасига дрон билан уюштирилган ҳаво ҳужумидан сўнг уч нафар америкалик аскар ҳалок бўлганидан кейин Қўшма Штатлар бир кеча, бир нишон ёки бир гуруҳ билан чекланиб қолишмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Ўз навбатида, ҳусийлар тўхташни режалаштирмаётганликларини очиқ айтишмоқда.
Шарҳлар