АҚШ ва Ўзбекистон Афғонистондан олиб келинган Америка авиатехникасининг тақдири ҳақида келишиб олишди
Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари 2021 йил август ойида Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига олиб келинган ҳарбий самолётлар ва вертолётлар тақдири бўйича келишиб олди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Хеник Kun.uz нашрига маълум қилди.
Авиатехника Ўзбекистонга ўтадими, деган саволга жавоб берар экан, дипломат шундай деди: “Ҳа, Ўзбекистонга ўтади. Ҳа, бу аллақачон расман ҳал қилинган».
Унинг сўзларига кўра, томонлар аллақачон «қўшма дастурни амалга оширишмоқда».
Элчининг эслатишича, “бу техника ҳеч қачон Афғонистонники бўлмаган, у Американики эди”. “Улар (Афғонистон армияси – таҳр.) ундан фойдаланган, лекин биз ҳар доим эгаси бўлганмиз”, – деди дипломат.
Аввалроқ АҚШ Ўзбекистонга олдин Афғонистонда хизмат қилган самолётларни бергани ҳақида ёзган эдик.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Толибон ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг афғон ҳарбийлари олиб учган авиация техникалари тақдири ҳақида гапирди.
Шарҳлар