АҚШ Ўзбекистон учун олтита самолётни 64 млн долларга тиклаб беради
Американинг Sierra Nevada Co. хусусий компанияси Ўзбекистон учун олтита Pilatus PC-12 самолётини тиклаш бўйича шартномага эга бўлди, дея хабар беради АҚШ Мудофаа вазирлигининг сайти.
Шартнома қиймати 64 236 592 долларни ташкил этади, компания PC -12 самолётларини реставрация қилиш, жойларда қўллаб-қувватлаш ва логистика ёрдамини кўрсатади.
Иш Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилади. Уларни 2027 йил 7 августгача якунлаш режалаштирилган.
Хорижий ҳарбий савдолар дастури фондидан (The Foreign Military Sales Trust Fund) 26 012 048 доллар миқдорида маблағ ажратилди.
Улашиш:
Шарҳлар