АҚШда истиқомат қилувчи ўзбекистонлик жуфтлик 16 йилдан сўнг сохта никоҳда айбланди
АҚШда 44 ёшли ўзбекистонлик Абдувосит Розиқов ва 35 ёшли Дилрабо Обидова фирибгарлик, ёлғон кўрсатма бериш ва 16 йил давомида тил бириктириб, сохта никоҳ орқали АҚШ фуқаролигини олганликда айбланмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, улар 15 йилгача қамоқ жазоси ва кейинчалик мамлакатдан депортация қилиниши мумкин. Эр-хотин иммиграция имтиёзлари ва АҚШ паспортларини ноқонуний олиш мақсадида 16 йилдан ортиқ вақт давомида федерал органларга ёлғон маълумотларни тақдим этиб келган. Уларга, шунингдек, бир қанча ҳолларда паспортдан фойдаланган ҳолда фирибгарликда иштирок этиш айби қўйилган.
Улашиш:
Шарҳлар