АҚШда янги мпох штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди
Калифорнияда mpox вирусининг янги штаммини (илгари «маймунчечак» деб номланувчи) юқтирган биринчи одам аниқланди. Юқтирилган шахс яқинда Шарқий Африкадан қайтган бўлган. Ҳозирда у уйда даволанмоқда ва тузалиб кетди, дея хабар бермоқда Reuters.
«Clade 1» штамми биринчи марта Африкада бу йил пайдо бўлди. Сентябр ойининг охиридан бери, асосан, Бурунди, Уганда ва Конго ДРда 3,1 мингдан ортиқ инфекция ҳолати қайд этилган. Вирус бошқа мамлакатларда, жумладан Германияда ҳам аниқланган.
14 август куни ЖССТ турли мамлакатларда мпох билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Йил бошидан буён Африкада деярли 19 минг ҳолат ва 500 дан ортиқ ўлим қайд этилган. Касалликнинг белгилари орасида кўнгил айниши, иситма, тошма, қичишиш ва мушак оғриғи мавжуд.
Шарҳлар