АҚШда ўзбекистонлик талабалар сони 11,9% га ошди

фото: ethz.ch

Қўшма Штатлардаги халқаро талабалар сони 2023-2024 ўқув йилида 1,1 миллиондан ортиқни ташкил қилиб, тарихдаги энг юқори кўрсаткичга етди. Хусусан, Ўзбекистондан келган талабалар сони 11,9 фоизга ошган.

Халқаро талабалар ҳаракатчанлиги бўйича кенг қамровли манба Open Doors ҳисоботига кўра, Қўшма Штатлардаги халқаро талабалар сони ўтган йилга нисбатан 7 фоизга ошган. Ўзбекистонлик талабалар сони 1089 нафардан 1219 нафарга кўпайган.

“Таълим Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ўзаро англашув ва дўстлик кўприкларини ўрнатишимиз керак бўлган энг кучли воситалардан биридир. АҚШ таълим муассасаларида ўзбекистонлик талабалар сони ортиб бораётгани уларнинг академик юксакликка содиқлигини ва бу билимларни ўз жамиятларига ҳисса қўшиш учун қайтариб олиш истагини акс эттиради”, — дейди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник.

Тошкентдаги элчихона ҳудудида жойлашган “EducationUSA” маслаҳат марказлари, шунингдек, Наманган ва Қаршидаги “American Spaces” АҚШда ўқиш ҳақида аниқ ва тўлиқ маълумотларни тақдим этишда муҳим роль ўйнайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.