,

АҚШдаги аномал совуқ оқибатида камида 89 киши ҳалок бўлди

21 январь куни CBS News телеканалининг хабар беришича, Қўшма Штатлардаги ғайритабиий совуқ об-ҳаво оқибатида бир неча кун ичида камида 89 киши ҳалок бўлган.

Теннесси штатида 25 киши, Орегонда – 16 киши ҳалок бўлган. Ўлимга нафақат қаттиқ совуқ, баки кучли шамол ҳам сабабчи бўлган. Хусусан, уч кишини машина устига қулаган дарахт босиб қолган.

Совуқ арктик фронт АҚШга Канададан келган. Ҳарорат рекорд даражага тушиб кетган – у нормадан 11-16 даража паст бўлган, дея хабар беради РБК. Чикагода -34 даража совуқ бўлган. Миллий об-ҳаво хизмати -56 даражагача совуқ бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Орегон штатининг Ғарбий соҳилида 45 мингдан ортиқ истеъмолчини электр таъминотисиз қолдирган муз бўрони туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.