АҚШдан нефть етказиб бериш ҳажми ўсиши фонида Саудия Арабистони нефть нархларини пасайтирмоқда
Саудия Арабистони февраль ойидан бошлаб барча минтақалар, жумладан, Осиё, Шимолий Америка ва Европа учун нефть нархини пасайтирганини эълон қилди. Bloomberg маълумотларига кўра, Saudi Aramco миллий нефть компанияси Arab Light нефти бир баррелининг нархини Осиё бозори учун 1,5–2 долларга пасайтирган. Шимоли-ғарбий Европа, Ўрта ер денгизи ва Шимолий Америка учун ҳам нархларнинг пасайиши кузатилди. Ушбу қарор, айниқса, февраль ва март ойларида нефтни қайта ишлаш заводлари одатда режалаштирилган ишлар учун ёпилганида нефтга бўлган талабнинг пасайиши фонида қабул қилинди,.
Bloomberg, шунингдек, нархларни пасайтириш тўғрисидаги қарор Америка нефти етказиб бериш ҳажмининг ошишига ва бозорда ортиқча таклиф хавфига жавоб реакцияси эканлигини таъкидлайди. 2023 йил охирида Қўшма Штатлар нефть қазиб олиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатишга яқинлашаётган эди. 2023 йил ноябрь ойида ОПEК+ мамлакатлари нефть экспортини камайтиришга келишиб олдилар: Саудия Арабистони кунига 1 миллион баррелга, Россия 500 минг баррелга ва бошқа ОПEК+ давлатлари жами 500 минг баррелга. Ушбу келишув мартгача амал қилади.
Шарҳлар