,

АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдами яхши назорат қилинмаган – Пентагон маърузаси

Фото: Редакция

АҚШ Мудофаа вазирлиги бош инспектори Вашингтон ва Европадаги АҚШ расмийлари ва дипломатлари Украинага юборилган 40 минг дона қуролнинг барчасиҳақида тез ёки аниқ ҳисобот бера олмаган деган хулосага келди. Бу ҳақда маъруза билан танишган New York Times газетаси ёзмоқда.

Маърузага кўра, АҚШ расмийлари 1 млрд доллардан ошиқ қийматдаги кўчма ракета тизимлари, камикадзе дронлари ва тунги кўриш ускуналарини тўғри кузатиб бормаган, ҳисоботга кўра, уларнинг баъзилари ўғирланган ёки контрабанда билан бошқа жойга жўнатилган бўлиши мумкин деган хавотир уйғотган.

Бироқ маърузада Украинага топширилган 39 139 та ҳарбий техникадан қанчаси «йўқолган» деб ҳисобланганига аниқлик киритилмаган. Шунингдек, ҳисоботда Киевга етказиб берилган қуроллар АҚШнинг Польшадаги ҳарбий логистика марказига етказилиб, Украина жанг майдонларига жўнатилганидан сўнг нотўғри фойдаланилганига оид далил ёки исботлар келтирилмаган, дейилади мақолада.

“Бундай ёрдамдан нотўғри фойдаланилганлигини аниқлаш бизнинг баҳолашимиз доирасига кирмади”, дейилади маърузанинг ўзида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.